Эртага Ўзбекистон миллий жамоаси Жаҳон чемпионатидаги илк учрашувини Колумбияга қарши ўтказади.
Бугун мазкур баҳс олдидан ФИФА вакиллари ҳамда ҳар икки жамоа расмийлари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди. Унда учрашувни ташкил этиш, регламент ва бошқа масалалар юзасидан тушунтиришлар берилди.
Йиғилиш якунларига кўра, Ўзбекистон миллий жамоаси баҳсда тўлиқ оқ либосда ҳаракат қилиши маълум бўлди. Дарвозабон эса тўқ сариқ рангли формани кияди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ва Колумбия ўртасидаги учрашув 18 июн куни Мекcикадаги «Мехicо city» стадионида бўлиб ўтади. Баҳс Тошкент вақти билан соат 07:00 да старт олади.