Live
2
Ўзбек

Машарипов жароҳати сабаб ЖЧ-2026ни ўтказиб юборади

Футбол
16 июн, 11:01
Унинг ўрнига Русланбек Жиянов якуний 26 талик рўйхатга киритилди.
Иззатбек Абдуваҳобов
Иззатбек Абдуваҳобов Редактор
Машарипов жароҳати сабаб ЖЧ-2026ни ўтказиб юборади
Фото: ЎФА

Ўзбекистон миллий жамоаси Колумбияга қарши учрашув билан Жаҳон чемпионатидаги иштирокини бошлайди. Атланта шаҳрида расмий машғулотларини ўтказиб, Мехико шаҳрига йўл олади.

ЎФА матбуот хизмати хабар беришича, Жалолиддин Машарипов билан боғлиқ ҳолат бўйича расмий муносабат билдирди.

«Жалолиддин Машарипов узоқ муддат ўйин амалиётисиз қолди ва машғулотларда тўлиқ иштирок этолмади.

Футболчини тезроқ сафга қайтариш ва тиклаш мақсадида тиббий штаб томонидан зарур чоралар кўрилди ва индивидуал тайёргарлик дастури асосида иш олиб борилди.

Ўтказилган тиббий текширувлар таҳлили ФИФА тиббий қўмитасига тақдим этилди. Қўмита ҳолат юзасидан ўрганиш олиб борди ва футболчимизнинг Жаҳон чемпионатида иштирок этолмаслигини маълум қилди. Унинг ўрнига якуний рўйхатга Русланбек Жиянов киритилди.

Жалолиддин Машариповга тезроқ соғайиб, сафга қайтишини тилаб қоламиз», - дейилади ЎФА хабарида.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Ўзбекистон Ўзбекистон
Бугунги янгиликлар