Қозоғистоннинг «Оқжептес» клуби Шаҳбоз Умаров билан шартнома имзолаганини эълон қилди.
Ўзбекистонлик 27 ёшли футболчи учун бунга қадар мамлакатнинг бир нечта жамоаларида ўйнаган.
Хусусан, «Ордабаси», «Турон» ва «Тобол» жамоаларида ҳаракат қилган. Қозоғистон клуби билан 2023 йилда чемпион бўлган. 2022 ҳамда 2025 йилларда Қозоғистон Кубоги соҳибига айланган.
Маълумот учун, Умаров бу мавсумнинг «Бунёдкор» сафида ўтказди. У тошкентликлар сафида 7 ўйинда майдонга тушиб, 1 тадан гол ҳамда ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйди.
