Кутилмаганда, «қизил фурия» рақиби дарвозасига йўл топа олмади ва дуранг (0:0) билан кифояланишга мажбур бўлди.
Африка қитъаси вакиллари нафақат ўйин натижаси борасида шов-шувларга сабабчи бўлишди, балки яна бир қизиқ статистик кўрсаткич бўйича мундиаллар рекордини ўрнатишга муваффақ бўлишди. Гап шундаки, Кабо-Верде футболчилари бутун ўйин давомида, 26% вақтда тўпга эгалик қилиб, бор йўғи 1 марта ўйин қоидасини бузишди.
Opta портали маълумотларига кўра, 1966 йилдан буён қайд этиб бориладиган статистика шуни кўрсатмоқдаки — ЖЧ тарихида бутун ўйин давомида жамоалардан бири бор йўғи 1 марта фол ишлатгани аввал бирор марта ҳам кузатилмаган.