Live
1
Ўзбек

Анъана давом этади — ХХI асрда Европанинг амалдаги чемпионлари ЖЧни ғалаба билан бошлаш олмаяпти

Футбол
15 июн, 17:42
Испаниянинг ўзи 3-бор шундай ҳолатга тушмоқда.
Иззатиллаев Аъзамжон
Аъзамжон Иззатиллаев Редактор
Анъана давом этади — ХХI асрда Европанинг амалдаги чемпионлари ЖЧни ғалаба билан бошлаш олмаяпти
Foto: Getty Images
15.06.2026 FT Жаҳон чемпионати Испания Испания 0 : 0 Кабо-Верде Кабо-Верде

Бу асрда амалдаги Европа чемпионлари мунюиални ғалаба билан бошлай олишмаяпти.

ЖЧ-2026 1-турида Европанинг амалдаги тенгсиз жамоаси Испания Кабо-Вердени (0:0) мағлуб этолмади.

ЖЧ-2022га Евро-2020 чемпиони Италия йўлланма қўлга кирита олмаган. ЖЧ-2018да Евро-2016 чемпиони Португалия илк турда Испанияга (3:3) қарши жанговар дуранг қайд этган. Евро-2008 ва Евро-2012 ғолиби Испания ЖЧ-2010да Швейцарияга (0:1), ЖЧ-2014да Нидерландияга (1:5) имкониятни бой берган.

2006 йилги мундиалга амалдаги Европа чемпиони Греция чиқолмаган. ЖЧ-2002да эса Евро-2000 ғолиби Франция биринчи ўйинда Сенегалга (0:1) ютаззиб қўйган.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Испания Испания
  • Кабо-Верде Кабо-Верде
  • Жаҳон чемпионати Жаҳон чемпионати
Бугунги янгиликлар