Live
1
Ўзбек

Роналдо: «Винисиусдан миллий жамоада ҳам «Реал»дагидек ўйин кутамиз»

Футбол
16 июн, 10:15
Бразилия афсонаси Винисиус Жуниор ва Рафинянинг миллий жамоадаги ролига баҳо берди.
Икром Рузимуродов
Икром Рузимуродов Редактор
Роналдо: «Винисиусдан миллий жамоада ҳам «Реал»дагидек ўйин кутамиз»
Foto: Getty Images

Бразилия футболи афсонаси Роналдо миллий жамоа етакчилари Винисиус Жуниор ва Рафинянинг ўйини ҳақида фикр билдирди.

Собиқ ҳужумчининг таъкидлашича, клубдаги муваффақиятни миллий жамоада такрорлаш ҳар доим ҳам осон эмас.

«Бизда жуда яхши жамоа ва ўз клубларида катта фойда келтираётган футболчилар бор. Аммо терма жамоада ҳам улар мослашиб, клубдагидек натижа кўрсатиши керак», — деди Роналдо.

Афсонавий футболчи Винисиуснинг «Реал Мадрид»даги аҳамиятини алоҳида таъкидлаб ўтди.

«Биз Винисиуснинг «Реал» учун қанчалик муҳим эканини кўриб турибмиз. Миллий жамоада ҳам ундан худди шундай ўйин кутамиз. Унинг ўзи ҳам жуда ҳаракат қилмоқда, бироқ баъзида ҳаммаси ҳам ўхшамайди. Шунинг учун сабр қилиш керак», — дея қўшимча қилди у.

Роналдо футболчиларнинг майдондаги қарор қабул қилиши ҳам муҳим эканини айтди.

«Қачон ҳужум қилиш, қачон ортга қайтиш, пас бериш ёки бўш ҳудуд яратишни билиш керак. Ҳужум учун тўғри вазиятни ҳис қилиш жуда муҳим», — деди бразилиялик афсона.

Шунингдек, Роналдо Винисиус ва Рафиняни ҳозирги Бразилия миллий жамоасининг асосий юлдузлари деб атади.

«Албатта, улар жамоанинг икки асосий футболчиси. Мухлислар эса улардан натижа талаб қилади», — дея якунлади у.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Бразилия Бразилия
Бугунги янгиликлар