Live
1
Ўзбек

Росениор Францияга йўл олиши мумкин

Футбол
16 июн, 23:57
«Париж» бош мураббий лавозимига янги номзодни кўриб чиқмоқда.
Икром Рузимуродов
Икром Рузимуродов Редактор
Росениор Францияга йўл олиши мумкин
Foto: Getty Images

Франциянинг «Париж» клуби собиқ «Челси» бош мураббийи Лиам Росениорни жамоага таклиф қилиш имкониятини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда Foot Mercato нашри хабар берди.

Манбага кўра, клуб амалдаги мураббий Антуан Комбуаре билан хайрлашиши мумкин. Мутахассиснинг амалдаги шартномаси 2027 йилгача мўлжалланган бўлса-да, у келишувни 2028 йилгача узайтиришни истамоқда.

Бироқ томонлар ҳозирча янги битим борасида келишувга эриша олмаган. Шу сабабли «Париж» раҳбарияти муқобил вариантларни ўрганишни бошлаган.

Номзодлардан бири сифатида Лиам Росениор кўрилмоқда. Аввалроқ L'Quipe нашри инглиз мутахассиси «Челси»даги омадсиз даврдан сўнг мураббийлик фаолиятида танаффус қилишни режалаштираётгани ҳақида хабар берганди.

Шунга қарамай, француз клуби унинг хизматларига жиддий қизиқиш билдирмоқда.

Эслатиб ўтамиз, «Париж» ўтган мавсум Лига 1 турнир жадвалида 11-ўринни эгаллаган эди. Клуб янги мавсум олдидан жамоани кучайтириш ва натижаларни яхшилашни мақсад қилган.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • ФК Париж ФК Париж
Бугунги янгиликлар