Мадриднинг «Реал» клуби ҳужумчи Килиан Мбаппенинг 2025/26 йилги мавсумдаги асосий муаммосига ечим топган деб ҳисобламоқда.
Журналист Хосе Феликс Диаснинг хабарига кўра, «қироллик клуби» раҳбарияти француз футболчиси ўзига хос бўлмаган позицияда ўйнаган деб ҳисоблайди.
Манбага кўра, «Реал» Мбаппени классик марказий ҳужумчи деб билмайди ва янги мавсумда уни ўзини энг қулай ҳис қиладиган ҳудудда ўйнатишни режалаштирмоқда.
Шу тариқа, мадридликлар 26 ёшли футболчидан максимал даражада фойдаланишни мақсад қилган.
Эслатиб ўтамиз, Мбаппе 2024 йилда эркин агент сифатида «ПСЖ»дан «Реал» сафига келиб қўшилганди. Унинг мадридликлар билан амалдаги шартномаси 2029 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган.
Франциялик юлдуз 2025/26 йилги мавсумда «Реал» сафида барча турнирларда 44 та учрашувда майдонга тушиб, 42 та гол ва 7 та голли узатмага муаллифлик қилган.
Шунга қарамай, клуб футболчининг индивидуал статистикасидан кўра, унинг майдондаги оптимал роли ва жамоавий мувозанатга кўпроқ эътибор қаратмоқда.