Live
2
Ўзбек

Мартинес: «Асосий мақсад — Жаҳон чемпионати»

Футбол
17 июн, 09:15
Португалия бош мураббийи жамоадан кетиши ҳақидаги хабарларга ҳам муносабат билдирди.
Иззатиллаев Аъзамжон
Аъзамжон Иззатиллаев Редактор
Мартинес: «Асосий мақсад — Жаҳон чемпионати»
Foto: Getty Images

Португалия миллий жамоаси бош мураббийи Роберто Мартинес ЖЧ-2026дан кейин ўз лавозимини тарк этишини тасдиқлади.

Аввалроқ 52 ёшли мутахассис битимни узайтирмаслиги ҳақида хабарлар тарқалганди. Унинг амалдаги шартномаси шу йил июлида тугайди.

«Биз бу ҳақда Португалияда кўп гаплашдик. Бу ерда эҳтимол вазият бошқача кўриниши мумкин, лекин Португалияда бу мавзуни бир неча марта муҳокама қилганмиз.

Энг муҳими — сўнгги 3,5 йил давомида қилинган ишни давом эттириш. Келганимда ҳар доим ғалаба қозонишга ҳаракат қилдим, лекин асосий эътиборни Жаҳон чемпионатига тайёргарликка қаратдим.

Ҳозир шу ердамиз: 40 та ўйиндан сўнг, Миллатлар лигасидаги ғалабадан кейин ва мақсад ҳали ҳам ўша — Жаҳон чемпионати. Табиийки, бу ҳақда янгилик сифатида гапиришмоқда, аммо менинг шартномам мундиалдан кейин тугайди. Ва, менимча, бу янгилик эмас — факт»
, — дея испанияли мутахассиснинг сўзларини келтиради Бен Жейкобс.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Португалия Португалия
  • Жаҳон чемпионати Жаҳон чемпионати
Бугунги янгиликлар