Португалия миллий жамоаси форварди Криштиану Роналду Конго ДРга қарши жаҳон чемпионати-2026 илк ўйини арафасида мухлисларга мурожаат қилди.
«Ҳар сафар бу футболкани кийганимизда, биринчи кундаги каби ғурур, эҳтирос ва масъулиятни ҳис қиламиз.
Эртага янги саҳифа бошланади.
Биз мана шу паллага етиб келиш йўлида астойдил тер тўкдик, энди эса ватанимиз ҳамда бизни шу ерда ва бутун дунё бўйлаб қўллаб-қувватлаётган португаллар учун боримизни бериш вақти етди. Сизлар ҳам, барчангиз, худди биз каби ишонинг!» - деб ёзди Роналду ўзининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида.
Эслатиб ўтамиз, Португалиянинг Ўзбекистонга қарши ўйини 2-тур доирасида (23 июн) куни бўлиб ўтади, 3-турда эса Криштиану жамоаси Колумбия билан (28 июн) баҳс олиб боради.