Live
2
Ўзбек

Аморим — «Милан» бош мураббийи

Футбол
16 июн, 12:19
У жамоа билан икки йиллик битим имзолади.
Иззатбек Абдуваҳобов
Иззатбек Абдуваҳобов Редактор
Аморим — «Милан» бош мураббийи
Фото: Getty Images

«Милан» клуби Рубен Аморимни бош мураббий сифатида расман таништирди.

Қайд этилишича, португалиялик 41 ёшли мутахассис Италия клуби билан 2028 йилнинг июнигача битим имзолади. Томонлар келишувни яна бир мавсумга узайтириш имкониятига эга бўлишади.

Аморим янги клубида солиқ чегирмаларини ҳисобга олган ҳолда йилига 3,5 млн евро маош олади.

Аморим аввалроқ 2024 йилнинг ноябридан 2026 йилнинг январигача «Манчестер Юнайтед» жамоасини бошқарган.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Милан Милан
Бугунги янгиликлар