Бугун
7
Ўзбек

Аморим: «Милан»да мураббий сифатида ишлаш ҳар доим менинг орзуларимдан бири бўлган»

Футбол
16 июн, 13:14
Португалиялик мутахассис Италия клуби билан икки йиллик битим имзолади.
Иззатбек Абдуваҳобов
Иззатбек Абдуваҳобов Редактор
Аморим: «Милан»да мураббий сифатида ишлаш ҳар доим менинг орзуларимдан бири бўлган»
Фото: Getty Images

«Милан»нинг янги бош мураббийи Рубен Аморим ушбу жамоага тайинлангани борасида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Бутун фаолиятинг давомида сен билан бирга қоладиган мақсадлар бўлади ва «Милан» мураббийи сифатида ишлаш ҳар доим менинг шундай орзуларимдан бири бўлган.

Ушбу клуб ниманики англатишини жуда яхши биламан: тарих, нуфуз ва бутун дунё бўйлаб тарқалган ақлбовар қилмас мухлислар армияси.

. Иш бошлашни ва «Милан»ни олға бошлайдиган ўша эҳтиросни ҳар куни ҳис қилиш имкониятини сабрсизлик билан кутиб қоламан», — дея Аморимнинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда «Милан» расмий сайти.

Эслатиб ўтамиз, португалиялик мутахассис Италия клуби билан икки йиллик битим имзолади.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Милан Милан
Бугунги янгиликлар