Live
1
Ўзбек

Сулшер «Ипсвич Таун»ни бошқариш мумкин

Футбол
16 июн, 15:25
Клуб Маккеннага ўринбосар изламоқда.
Иззатбек Абдуваҳобов
Иззатбек Абдуваҳобов Редактор
Сулшер «Ипсвич Таун»ни бошқариш мумкин
Фото: Getty Images

«Манчестер Юнайтед»нинг собиқ бош мураббийи Оле-Гуннар Сулшер АПЛда иш бошлаши мумкин. Бу ҳақда BBC нашри хабар берди.

Манбага кўра, «Ипсвич Таун» норвегиялик мутахассис билан музокараларни бошлашга тайёр.

Шунингдек, «Страсбург» устози Гари О'Нил ушбу клубда иш бошлаш имкониятига эга.

Аввалроқ Саффолк графлиги жамоасини Киран Маккенна бошқарган бўлиб, у ўтган мавсум якунларига кўра ушбу жамоани Англия Премер-лигасига олиб чиқди.

Сулшернинг мураббийлик рўйхатидан «қизил иблислар»дан ташқари «Молде», «Кардифф Сити» ва «Бешиктош» клублари ҳам ўрин олган.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Испвич Испвич
Бугунги янгиликлар