«ПСЖ» дарвозабони Люка Шевале фаолиятини Италия чемпионатида давом эттириши мумкин. Бу ҳақда Jeunesfooteux нашри хабар берди.
Манбага кўра, «Ювентус» клуби франциялик кипер хизматидан фойдаланиш истагида.
Қайд этилишича, Шеваленинг «ПСЖ»даги мавқеи тобора заифлашиб бормоқда, чунки Сафонов келгуси мавсум учун асосий дарвозабон сифатида аллақачон тасдиқланган.
«Ювентус» эса дарвозабон изламоқда. Шевале ҳам клуб шорт-листидан ўрин олган.
Эслатиб ўтамиз, «ПСЖ» 2025 йилнинг ёзида Люка «Лилл» клубидан сотиб олганди.