Португалия миллий жамоаси бош мураббийи Роберто Мартинес 2026 йилги жаҳон чемпионати якунлангач, ўз лавозимини тарк этади. Бу ҳақда журналист Бен Жейкобс хабар берди.
Мартинес турнирдан сўнг муддати тугайдиган шартномасини узайтирмасликка қарор қилиб бўлган.
Мутахассис Англия Премер-лигасига қайтиш вариантларига очиқ, бироқ бошқа бирор миллий жамоани бошқариш имкониятини ҳам истисно қилмаяпти.
Эслатиб ўтамиз, мураббий муқаддам «Суонси», «Уиган Атлетик», «Эвертон» клублари ва Белгия миллий жамоасини бошқарган.