Бугун
7
Ўзбек

«Челси» Камбясо учун таклиф тайёрламоқда

Футбол
16 июн, 05:36
Хаби Алонсо «Ювентус» ҳимоячисини Кукурелянинг ўрнига кўрмоқда.
Икром Рузимуродов
Икром Рузимуродов Редактор
«Челси» Камбясо учун таклиф тайёрламоқда
Foto: Getty Images

«Ювентус»нинг қанот ҳимоячиси Андреа Камбясо ёзги трансфер ойнасида Англияга кўчиб ўтиши мумкин. Бу ҳақда журналист Мирко Ди Натале хабар берди.

Манбага кўра, Лондоннинг «Челси» клуби яқин кунларда 26 ёшли италиялик футболчи трансфери бўйича илк расмий таклифни юборади.

Қайд этилишича, Камбясо «кўклар»нинг янги бош мураббийи Хаби Алонсонинг шахсий рўйхатидан жой олган. Испаниялик мутахассис ҳимоячини Мадриднинг «Реал» клубига ўтган Марк Кукурелянинг ўрнини босувчи футболчи сифатида кўрмоқда.

«Ювентус» футболчи учун 40 миллион евро талаб қилмоқда. Бироқ томонлар ўртасидаги музокаралар давомида трансфер суммаси ўзгариши мумкин.

2025/26 йилги мавсумда Камбясо барча мусобақаларда 47 та учрашувда майдонга тушиб, 3 та гол урди ва 5 та голли узатмани амалга оширди.

Италия миллий жамоаси аъзоси ҳисобланган футболчи универсаллиги ва ҳужумга фаол қўшилиши билан Европанинг бир қатор топ-клублари эътиборини тортиб улгурган.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Челси Челси
  • Ювентус Ювентус
Бугунги янгиликлар