«Ланс» клуби бош мураббий лавозимига Дино Топпмёллерни тайинлаганини расман маълум қилди. Бу ҳақда клубнинг расмий сайти хабар берди.
45 ёшли германиялик мутахассис билан икки йиллик шартнома имзоланди. У жамоадаги ишини дарҳол бошлайди.
Топпмёллер «Ланс»да клубни тарк этган Пер Сажу ўрнини эгаллади. Ўтган мавсумда Сажу жамоани Лига 1'да иккинчи ўринга олиб чиққан ва Франция Кубогида ғолиб бўлганди.
Дино Топпмёлларнинг сўнгги иш жойи Франкфуртнинг «Айнтрахт» клуби бўлди. У немис жамоасини 2023 йилдан 2026 йил январигача бошқарган.
Мутахассис кўпинча 3-4-3 схемасидан фойдаланиши билан танилган. Шу боис келаси мавсумда «Ланс»нинг ўйин услубида ҳам тактик ўзгаришлар кузатилиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, Франция чемпионатининг янги мавсуми 22 август куни старт олади. «Ланс» эса Топпмёллер бошчилигида юқори натижаларни сақлаб қолиш ва Европа мусобақаларида муносиб иштирок этишни мақсад қилган.