Франция Лига 1 доирасидаги баҳсда «Ланс» ўз майдонида «Лорян»ни қабул қилди. Баҳс меҳмонларнинг 1:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.
Биринчи бўлимда «Ланс» ҳисобни очиш учун бир нечта имкониятларга эга бўлди, бироқ мезбонлар вазиятлардан фойдалана олмади.
54-дақиқада «Лорян» ҳисобни очди. Панос Кацериснинг узатмасидан сўнг Мамаду Коне аниқ зарба билан меҳмонларни олдинга олиб чиқди. Қолган вақтда «Ланс» ҳисобни тенглаштира олмади.
Ушбу натижадан сўнг «Лорян» 4 очко жамғарди. «Ланс» эса 3 очкога эга.
Лига 1
Ланс — Лорян 0:1
Голлар: Коне 54.
Ланс: Риссер, Антонио, Ганиу, Удол (Санян, 24), Агуилар (Сотока, 70), Айдара (Кюзанс, 60), Титрауи (Булатович, 60), Скораш, Товен, Азар (Эдуар, 70), Сима.
Лорян: Мвого, Силла, Талби, Аджей, Кацерис (Ле Бри, 67), Мбамба (Бальде, 67), Кадиу, Куасси, Бернардеау (Енсен, 75), Макенго, Коне (Авом, 67).