Бугун
7
Ўзбек

Дешам: «2002 йилги баҳс учун реванш ҳақида ўйламаяпмиз»

Футбол
16 июн, 05:46
Франция бош мураббийи Сенегалга қарши ўйин олдидан ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
Икром Рузимуродов
Икром Рузимуродов Редактор
Дешам: «2002 йилги баҳс учун реванш ҳақида ўйламаяпмиз»
Foto: Getty Images
16.06.2026, 15:00 Жаҳон чемпионати Франция Франция - : - Сенегал Сенегал

Франция миллий жамоаси бош мураббийи Диде Дешам ЖЧ-2026 гуруҳ босқичидаги Сенегалга қарши учрашув олдидан матбуот анжуманида иштирок этди.

Мутахассис 2002 йилги жаҳон чемпионатидаги мағлубият учун реванш олиш ҳақидаги саволга жавоб берди.

«2002 йилги баҳс учун реванш? Ҳозирги таркибдаги кўплаб футболчилар ўша пайтда ҳали туғилмаган ҳам эди. Ўшандан бери 24 йил ўтди, реванш ҳақидаги фикрлар энди долзарб эмас. Биз янги тарихни бошлаяпмиз», — деди Дешам Ast Foot нашрига берган интервюсида.

Француз мутахассиси жамоа майдонда бор имкониятини ишга солишини таъкидлади.

«Бу сафар жамоа ижобий натижага эришиш учун майдонда 100 фоиз кучини беради», — дея қўшимча қилди у.

Эслатиб ўтамиз, 2002 йилги жаҳон чемпионатининг очилиш учрашувида амалдаги чемпион Франция сенсацион тарзда Сенегалга 0:1 ҳисобида мағлуб бўлганди.

Франция — Сенегал учрашуви бугун, 16 июн куни бўлиб ўтади. Баҳс Тошкент вақти билан 00:00 да старт олади.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Франция Франция
  • Сенегал Сенегал
  • Жаҳон чемпионати Жаҳон чемпионати
Бугунги янгиликлар