Лондоннинг «Челси» клуби собиқ ҳимоячиси Марк Кукуреля Испанияга қайтишга қарор қилган ва шахсий ҳамда оилавий сабабларга кўра Мадриднинг «Реал» клубини танлаган.
Бу ҳақда журналист Бен Жейкобс ўзининг Х ижтимоий тармоғидаги саҳифаси орқали хабар берди.
Манбанинг ёзишича, лондонликлар Йоррел Хатонинг ўйинидаги ўсиш сабабли 27 ёшли футболчини қўйиб юборишга қарши бўлмаган. Ўз навбатида, Кукуреля кетгач, «Челси» Англия чемпионати даражасига мос камида икки нафар асосий таркиб учун курашадиган футболчи сотиб олишни мақсад қилган.
Маълумот учун, испаниялик ҳимоячи 2022 йилдан буён «Челси» шарафини ҳимоя қилиб келди. Ўтган вақт мобайнида Марк 163 та расмий ўйинда майдонга тушиб, 9 та гол урди ва 13 та голли узатма етказиб берди.
Эслатиб ўтамиз, «Реал» Кукуреля билан 6 мавсумга мўлжалланган, 2032 йилгача битим имзолади.