«Марсел» ҳужумчиси Мейсон Гринвуд «Рома»га ўтишга бир қадам қолди. Бу ҳақда журналист Николо Скира хабар берди.
Манба маълумотига кўра, Рим клуби 24 ёшли футболчи билан шахсий шартнома шартларини келишиб олган.
Келишув 2031 йилгача мўлжалланган бўлиб, Гринвуд йилига 5 миллион евро маош олади. Бундан ташқари, шартномада бонус тўловлари ҳам кўзда тутилган.
Эндиликда «Рома» футболчи трансферини якунлаш учун «Марсел» билан музокараларни бошлашга тайёр.
Қайд этилишича, Гринвуд жамоанинг янги бош мураббийи Жан Перо Гасперинининг асосий трансфер мақсадларидан бири ҳисобланади.
2025/26 йилги мавсумда англиялик вингер барча мусобақаларда 45 та учрашувда майдонга тушиб, 26 та гол урди ва 11 та голли узатмага муаллифлик қилди.
Юқори натижадорлик намойиш этган Гринвуднинг трансфери амалга ошса, у «Рома» ҳужум чизиғининг муҳим фигурасига айланиши мумкин.