Live
1
Ўзбек

Себалoс «Бетис»га қайтиши мумкин

Футбол
16 июн, 08:10
«Реал» яримҳимоячиси ёзда жамоани тарк этишга яқин турибди.
Икром Рузимуродов
Икром Рузимуродов Редактор
Себалoс «Бетис»га қайтиши мумкин
Foto: Getty Images

Мадриднинг «Реал» клуби яримҳимоячиси Дани Себалoс ёзги трансфер ойнасида жамоани тарк этиши мумкин. Бу ҳақда Diario AS нашри хабар берди.

Манба маълумотига кўра, 29 ёшли футболчининг хизматларига унинг собиқ клуби — «Бетис» қизиқиш билдирмоқда.

Қайд этилишича, Себалoснинг ўзи ҳам кўпроқ ўйин амалиётига эга бўлиш мақсадида Мадридни тарк этишни истамоқда.

«Реал» раҳбарияти ҳам испаниялик футболчини қўйиб юборишга тайёр ва трансферни имкон қадар тезроқ якунлашни режалаштирмоқда. Клуб ушбу савдодан тушадиган маблағни келажакдаги трансферлар учун йўналтириши мумкин.

2025/26 йилги мавсумда Себалoс барча мусобақаларда 23 та учрашувда майдонга тушди, бироқ гол ёки ассист қайд эта олмади.

Яримҳимоячининг «Реал» билан амалдаги шартномаси 2027 йилнинг ёзига қадар амал қилади. Тransfermarkt портали футболчининг трансфер қийматини 7 миллион еврога баҳоламоқда.

Эслатиб ўтамиз, Себалoс 2017 йилда айнан «Бетис»дан «Реал» сафига келиб қўшилган эди. Эндиликда унинг Севиля клубига қайтиши эҳтимоли тобора ортиб бормоқда.

Бугунги янгиликлар