Бугун
7
Ўзбек

Торонто полицияси ЖЧ-2026 тадбирлари вақтида 6 та дронни ушлади

Футбол
16 июн, 07:30
Сўнгги дрон душанба, 15 июн куни аниқланган.
Омонжон Тўхтамирзаев
Омонжон Тўхтамирзаев Редактор
Торонто полицияси ЖЧ-2026 тадбирлари вақтида 6 та дронни ушлади
Фoтo: Djistor

Бу ҳақда CTV телеканали хабар берди.

Торонто шаҳри полицияси футбол бўйича жаҳон чемпионатига бағишланган тадбирлар бошланганидан бери улар ўтказилаётган жойларга яқин ҳудудларда 6 та рухсатсиз дронни ушлади.

Сўнгги дрон душанба, 15 июн куни аниқланди ва ушланди — у бир ҳафтадан кам вақт ичида олтинчиси бўлди. Дрон операторига Канада авиация қоидаларини бузганликда айблов қўйилди.

Полиция жаҳон чемпионатига боғлиқ мажмуалар яқинида учиш мумкин эмаслигини ва рухсатсиз дронлардан фойдаланиш жавобгарликка сабаб бўлишини эслатди.

Маълумот учун, футбол бўйича жаҳон чемпионати-2026 11 июндан 19 июлгача АҚШ, Канада ва Мексикада бўлиб ўтади. Канадaда ўйинлар Торонто ва Ванкувер шаҳарларида бўлиб ўтади.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Жаҳон чемпионати Жаҳон чемпионати
Бугунги янгиликлар