Бугун
7
Ўзбек

ЖЧ тарихида ноёб ҳолат: бир куннинг ўзида тўртта дуранг қайд этилди

Футбол
16 июн, 05:40
Мундиал тарихида бундай воқеа иккинчи марта юз бермоқда.
Икром Рузимуродов
Икром Рузимуродов Редактор
ЖЧ тарихида ноёб ҳолат: бир куннинг ўзида тўртта дуранг қайд этилди
Foto: Getty Images

ЖЧ-2026 доирасида душанба куни ўтказилган тўртта учрашувнинг барчаси дуранг натижа билан якунланди.

Кун давомида бир ўйин 0:0, икки баҳс 1:1 ва яна бир учрашув 2:2 ҳисобида тугади.

Шу тариқа, жаҳон чемпионатлари тарихида бир кун ичида тўртта дуранг қайд этилган иккинчи ҳолат кузатилди.

Бундай натижа илк бор 1958 йил Швецияда ўтказилган жаҳон чемпионатида қайд этилганди. Ўшанда бир кун давомида саккизта учрашув ўтказилган бўлиб, уларнинг тўрттаси ғолибсиз якунланган.

1958 йилги мундиал футбол тарихида алоҳида ўрин тутади. Айнан ўша турнирда афсонавий Пеленинг жаҳон чемпионатларидаги дебюти бўлиб ўтган ва Бразилия ўз тарихидаги илк жаҳон чемпионлигини қўлга киритган эди.

ЖЧ-2026 эса тарихий статистикалар билан мухлисларни ҳайратда қолдиришда давом этмоқда. Турнирнинг дастлабки кунларидаёқ бир қатор рекорд ва ноёб натижалар қайд этилмоқда.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Жаҳон чемпионати Жаҳон чемпионати
Бугунги янгиликлар