Бугун
8
Ўзбек

Араухо ЖЧ-2026 гуруҳ босқичидаги ўйинларни тўлиқ ўтказиб юбориши мумкин

Футбол
17 июн, 17:05
Ҳимоячи болдир мушагидан жароҳат олган.
Иззатбек Абдуваҳобов
Иззатбек Абдуваҳобов Редактор
Араухо ЖЧ-2026 гуруҳ босқичидаги ўйинларни тўлиқ ўтказиб юбориши мумкин
Фото: Getty Images

«Барселона» ва Уругвай миллий жамоаси ҳимоячиси Роналд Араухо катта эҳтимол билан ЖЧ-2026 гуруҳ босқичининг 3-туридан ўрин олган Испанияга қарши баҳсда майдонга туша олмайди. Бу ҳақда Mundo Deportivo нашри хабар бермоқда.

Футболчи 4 июн куни Мексикадаги машғулотлар базасига учиб кетиши арафасида болдир мушагидан жароҳат олган.

Тикланиш жараёнини тезлаштириш мақсадида ўйинчи ҳатто ўзининг ишончли физиотерапевти Хоакин Хуан кўригидан ўтиш учун Мадрид шаҳрига 10 соатлик экспресс-сафар ҳам уюштирди.

Натижаа у Саудия Арабистонига (2:2) қарши баҳсни ўтказиб юборди. Турнирнинг 2‑туридан ўрин олган Кабо-Вердега қарши баҳсда ҳам қатшмайди.

Ўз навбатида Уругвай мураббийлар штаби ҳам Роналднинг соғлиғи бўйича таваккал қилмоқчи эмас. Шу боис унинг кейинги ўйинларда қатнашиши бўйича ортиқча ҳаракатлар амалга оширмайди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Уругвай Уругвай
Бугунги янгиликлар