Португалия миллий жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду Конго ДР (1:1) билан кечган баҳсдан сўнг мухлисларга мурожаат қилди.
Эслатиб ўтамиз, Португалия мундиалнинг 1-турида Африка вакили билан дуранг қайд этди. Роналду яна гол ура олмади.
«Бу биз хоҳлаган старт эмас, лекин якунгача ҳали жуда узоқ йўл бор. Эътиборни кейинги ўйинга қаратамиз», — деб ёзди Роналду Х ижтимоий тармоғида.
Маълумот учун, Португалия миллий жамоаси турнирнинг 2-тур беллашувини 23 июн куни Ўзбекистонга қарши ўтказади. Бу баҳс Тошкент вақти билан соат 22:00да старт олади.