Колумбия сардори Хамес Родригес жамоаси сафида учта мундиалда ўйнаган учинчи футболчига айланди.
Хамес жаҳон чемпионати гуруҳ босқич 1-тур доирасидаги Ўзбекистонга қарши ўйинда Колумбия миллий жамоасининг бошланғич таркибида майдонга тушди. 34 ёшли яримҳимоячи учун бу учинчи жаҳон чемпионати бўлмоқда, у аввал 2014 ва 2018 йилларда ҳам иштирок этган.
Бундан аввал шундай натижага фақат Фредди Ринкон ва Карлос Валдеррама эришган. Улар 1990, 1994 ва 1998 йиллардаги турнирларда миллий жамоа шарафини ҳимоя қилган.