Ўзбекистон миллий жамоаси жаҳон чемпионати гуруҳ босқич 1-турида Колумбияга 1:3 ҳисобида мағлуб бўлди.
Беллашувдан сўнг колумбияликлар етакчиси Луис Диас баҳснинг энг яхши футболчиси деб топилди. Луис ушбу учрашувда 1 гол ва 1 ассистга муаллифлик қилди.
Маълумот ўрнида, Ўзбекистон миллий жамоаси 2-турда Португалия билан куч синашади. Ушбу қарама-қаршилик 23 июн куни Тошкент вақти билан 22:00 да бошланади.
Колумбия эса навбатдаги ўйинини Конго ДРга қарши ўтказади. Баҳс 24 июн куни Тошкент вақти билан 07:00 да старт олади.