Колумбия миллий жамоаси футболчиси Луис Диас жаҳон чемпионатида ёрқин дебют қилди.
«Бавария» вакили гуруҳ босқич 1-турида Ўзбекистонга қарши ўйин (3:1)нинг 40-дақиқасида ассист қайд этди. 65-дақиқада эса ўзи гол уриб, жамоасини яна ҳисобда олдинга олиб чиқди — 2:1.
Шу тариқа, Диас Колумбия миллий жамоаси тарихида мундиалдаги дебют ўйинида ҳам гол уриб, ҳам ассист қайд этган илк футболчига айланди. Бу статистика 1966 йилдан бери юритиб келинмоқда.
Умуман олганда, Луис ҳисобида Колумбия миллий жамоаси сафида 75 та ўйинда 23 та гол бор. Бироқ бугунгача у жаҳон чемпионатида иштирок этмаганди.