Нидерландия миллий жамоаси собиқ футболчиси Жованни ван Бронкхорст яна «Фейеноорд» бош мураббийи этиб тайинланди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, 51 ёшли мутахассис билан икки йиллик шартнома имзоланди. Унга кўра битимни яна бир мавсумга узайтириш банди ҳам мавжуд.
Маълумот учун, ван Бронкхорст 2015 йилдан 2019 йилгача Роттердам клуби бош мураббийи сифатида фаолият юритган.
Унинг қўл остида «Фейеноорд» 2016/17 йилги мавсумда Нидерландия чемпиони бўлган, шунингдек, икки мартадан мамлакат Кубоги (2016, 2018) ва Суперкубогини (2017, 2018) қўлга киритган.