Бугун
6
Ўзбек

ЖЧ-2026. Туркия икки ўйинда жами 62 та зарба бериб, бирорта гол ура олмади

Футбол
20 июн, 01:30
Монтелла шогирдлари D гуруҳида 4-ўринни эгаллади.
Зоиров Шоҳрух
Шоҳрух Зоиров Редактор
ЖЧ-2026. Туркия икки ўйинда жами 62 та зарба бериб, бирорта гол ура олмади
Фото: Getty Images
19.06.2026 FT Жаҳон чемпионати Туркия Туркия 0 : 1 Парагвай Парагвай

Туркия миллий жамоаси ушбу жаҳон чемпионатидаги икки ўйинда рақиб дарвозаси томон жами 62 та зарба берган бўлса-да, бирорта гол ура олмади.

Винченцо Монтелла бошчилигидаги жамоа Австралия (0:2) ва Парагвай (0:1)га мағлуб бўлиб, D гуруҳида 4-ўринни эгаллади ва плей-офф босқичига чиқа олмаслиги аниқ бўлди.

Австралияга қарши ўйинда туркияликлар 30 та зарба берганди (шулардан 8 таси дарвозага аниқ борган). Парагвайга қарши баҳсда эса жамоа 32 марта зарба берди (5 таси аниқ), аммо гол ура олмади.

Эслатиб ўтамиз, Туркия 3-турда мезбон АҚШга қарши майдонга тушади.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Туркия Туркия
  • Парагвай Парагвай
  • Жаҳон чемпионати Жаҳон чемпионати
Бугунги янгиликлар