Бугун
6
Ўзбек

Салоҳ Янги Зеландия — Миср учрашувининг энг яхши футболчиси деб топилди

Футбол
22 июн, 00:15
Муҳаммад ушбу баҳсда 1 гол ва 1 ассист муаллифи бўлди.
Зоиров Шоҳрух
Шоҳрух Зоиров Редактор
Салоҳ Янги Зеландия — Миср учрашувининг энг яхши футболчиси деб топилди
Фото: Getty Images
21.06.2026 FT Жаҳон чемпионати Янги Зеландия Янги Зеландия 1 : 3 Миср Миср

Миср миллий жамоаси сардори Муҳаммад Салоҳ Янги Зеландияга қарши ўйин (3:1)дан сўнг учрашувнинг энг яхши футболчиси сифатида тақдирланди.

34 ёшли вингер 67-дақиқада жамоасининг иккинчи голини урди, ўйин охирида эса Трезегенинг голига ассистентлик қилди. Салоҳ нафақат икки голда бевосита иштирок этди, балки дарвозага энг кўп зарба берган (5 та) ва шерикларига энг кўп голли вазият яратган (5 та) футболчи бўлди.

Маълумот ўрнида, 2-турдан сўнг Миср миллий жамоаси 4 очко билан G гуруҳида пешқадам бўлиб турибди. Эрон ва Белгия ҳисобида 2 тадан очко бор, Янги Зеландия эса 1 очко билан сўнгги поғонани банд этган.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Янги Зеландия Янги Зеландия
  • Миср Миср
  • Жаҳон чемпионати Жаҳон чемпионати
Бугунги янгиликлар