Белгия миллий жамоаси ҳужумчиси Ромелу Лукаку ЖЧ–2026 гуруҳ босқичи 2-турида Эронга қарши кечган ва 0:0 ҳисобида якунланган баҳс ҳақида фикр билдирди.
ФИФА расмий сайти келтирган маълумотга кўра, тажрибали футболчи жамоа яратган вазиятларни голга айлантира олмаганидан афсусда эканини яширмади.
«Нима нотўғри бўлганини тушуниш учун бу баҳсни таҳлил қилишимиз керак. Биз жуда кўп вазиятлар яратдик, бироқ гол ура олмадик. Бу, албатта, алам қилади. Ҳал қилувчи вазиятларда ҳиссиётларимиз ҳаддан ташқари кўп бўлди», — деди Лукаку.
Қайд этиш жоиз, Белгия миллий жамоаси ушбу баҳсда катта устунликка эга бўлишига қарамай, Эрон дарвозабони Алирезо Бейранванднинг ишончли ҳаракатлари сабаб гол ура олмади.
Эслатиб ўтамиз, Белгия ва Эрон миллий жамоалари ўртасидаги учрашув голсиз дуранг билан якунланди. Натижада ҳар икки жамоа ўз ҳисобига биттадан очко ёзиб қўйди.
Маълумот учун, икки турдан кейин Белгия ва Эрон ҳисобида 2 очкодан мавжуд. Гуруҳ босқичининг сўнгги турида белгияликлар Янги Зеландияга, эронликлар эса Мисрга қарши майдонга тушади.