Бугун
22
Ўзбек

Бейранванд Белгия — Эрон баҳснинг энг яхши футболчиси деб топилди

Футбол
21 июн, 17:41
Форслар дарвозабони ўйин давомида 7 та сейв амалга оширди.
Икром Рузимуродов
Икром Рузимуродов Редактор
Бейранванд Белгия — Эрон баҳснинг энг яхши футболчиси деб топилди
Foto: Getty Images
21.06.2026 FT Жаҳон чемпионати Белгия Белгия 0 : 0 Эрон Эрон

Эрон миллий жамоаси дарвозабони Алирезо Бейранванд ЖЧ–2026 гуруҳ босқичи 2-туридан ўрин олган Белгия (0:0)га қарши баҳснинг энг яхши футболчиси деб топилди.

Тажрибали посбон учрашув давомида ишончли ҳаракат қилиб, ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди. Бейранванд ўйин давомида 7 та сейв амалга ошириб, жамоасининг муҳим очко қўлга киритишига катта ҳисса қўшди.

Қайд этиш жоиз, 33 ёшли дарвозабон Эрон миллий жамоаси сафида 2015 йилдан буён тўп тепмоқда. У аввалроқ 2018 ва 2022 йилги жаҳон чемпионатларида ҳам иштирок этган.

Эслатиб ўтамиз, Белгия ва Эрон миллий жамоалари ўртасидаги баҳс голсиз дуранг билан якунланди. Ушбу натижадан кейин ҳар икки жамоа ҳисобида 2 очкодан мавжуд.

Маълумот учун, G гуруҳининг навбатдаги баҳсида Янги Зеландия ва Миср миллий жамоалари ўзаро куч синашади. Гуруҳ босқичининг сўнгги турида Эрон Мисрга, Белгия эса Янги Зеландияга қарши майдонга тушади.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Белгия Белгия
  • Эрон Эрон
  • Жаҳон чемпионати Жаҳон чемпионати
Бугунги янгиликлар