Испания миллий жамоаси марказий ҳимоячиси Пау Кубарси ЖЧ-2026 гуруҳ босқичида узатмалар аниқлиги бўйича ажойиб кўрсаткич намойиш этмоқда.
Sofascore маълумотларига кўра, 19 ёшли футболчи Кабо-Вердега қарши баҳсда 109 та узатманинг 107 тасини, Саудия Арабистонига қарши учрашувда эса 99 та узатманинг 98 тасини аниқ амалга оширган.
Шу тариқа, Кубарси мундиалдаги дастлабки икки ўйинда 98,55 фоизлик узатма аниқлиги кўрсаткичига эришди.
Қайд этилишича, турнирда камида 100 та узатма амалга оширган 76 нафар футболчи орасида айнан Испания ҳимоячиси энг кам хатога йўл қўйган футболчи бўлиб турибди.
19 ёшли «Барселона» тарбияланувчиси ЖЧ-2026да Испания мудофаасининг асосий устунларидан бирига айланиб улгурган.
Кубарсининг ЖЧ-2026даги статистикаси:
Кабо-Вердега қарши — 107/109 аниқ узатма
Саудия Арабистонига қарши — 98/99 аниқ узатма
Умумий аниқлик — 98,55%
Эслатиб ўтамиз, Испания гуруҳ босқичидаги сўнгги учрашувини 27 июн куни Уругвайга қарши ўтказади.