Саудия Арабистони миллий жамоаси жаҳон чемпионатларидаги нохуш сериясини давом эттирди.
ЖЧ–2026 гуруҳ босқичи 2-турида Испания миллий жамоасига 0:4 ҳисобида мағлуб бўлган «яшил лочинлар» мундиаллар тарихидаги навбатдаги йирик мағлубиятини қабул қилиб олди.
Қайд этилишича, Саудия Арабистони 1994 йилдан буён жаҳон чемпионатига 7 марта йўлланма олган. Шулардан 5 тасида мусобақада иштирок этган жамоа ҳар сафар гуруҳ босқичида камида 4 тўп фарқи билан битта мағлубият қайд этган.
Саудия Арабистони миллий жамоасининг энг йирик мағлубиятларидан бири 2002 йилги мундиалда Германияга қарши баҳсда кузатилган. Ўшанда осиёликлар 0:8 ҳисобида имкониятни бой берган эди. Шунингдек, 2018 йилги жаҳон чемпионатида Россияга 0:5 ҳисобида мағлуб бўлган.
Эслатиб ўтамиз, Саудия Арабистони аввалги мундиалларда Украина ва Франция миллий жамоаларидан ҳам 4 тадан гол ўтказиб юборган.
Маълумот учун, Саудия Арабистони миллий жамоаси ЖЧ–2026 гуруҳ босқичидаги сўнгги турда Кабо-Вердега қарши майдонга тушади.