Бугун
20
Ўзбек

Испания Бразилиянинг рекордини такрорлади

Футбол
21 июн, 15:21
Испанлар расмий баҳслардаги мағлубиятсиз сериясини 33 та ўйинга етказди.
Испания Бразилиянинг рекордини такрорлади
Foto: Getty Images
21.06.2026 FT Жаҳон чемпионати Испания Испания 4 : 0 Саудия Арабистони Саудия Арабистони

Испания миллий жамоаси расмий мусобақалардаги мағлубиятсиз сериясини 33 та баҳсгача узайтирди.

ЖЧ–2026 гуруҳ босқичи 2-турида Саудия Арабистони устидан 4:0 ҳисобида қозонилган ғалабадан сўнг Луис де ла Фуенте шогирдлари 26 ғалаба ва 7 дурангдан иборат натижани қайд этди.

Испания миллий жамоасининг расмий ўйинлардаги сўнгги мағлубияти 2023 йилнинг март ойида Евро–2024 саралаши доирасида Шотландияга қарши баҳсда кузатилган. Ўшанда испанлар 0:2 ҳисобида имкониятни бой берган эди.

Шу тариқа Испания миллий жамоаси 1993–1998 йиллар оралиғида қайд этилган Бразилия рекордини такрорлади.

Эслатиб ўтамиз, ушбу статистикада ўртоқлик баҳслари ва пеналтилар сериясидаги натижалар инобатга олинмайди.

Маълумот учун, Испания миллий жамоаси 2025 йилда Миллатлар Лигаси финалида Португалияга пеналтилар сериясида мағлуб бўлган (асосий вақт — 2:2, пеналтилар — 3:5). Шунингдек, 2024 йилдаги ўртоқлик баҳсида Колумбияга 0:1 ҳисобида ютқазган, бироқ бу натижалар мазкур рекорд серияга таъсир қилмайди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Испания Испания
  • Саудия Арабистони Саудия Арабистони
  • Жаҳон чемпионати Жаҳон чемпионати
Бугунги янгиликлар