Франция миллий жамоаси ҳужумчиси Килиан Мбаппе Лионел Мессининг ўйинлари ва ўз олдига қўйган мақсадлари ҳақида фикр билдирди.
Фабрицио Романо келтирган маълумотга кўра, Мбаппе аргентиналик юлдузнинг доим хавфли эканини таъкидлаган.
«Лионел Месси гол уришини билардим. У ҳар доим гол уради.
Жамоамнинг имкон қадар узоққа боришига ёрдам бериш учун гол уришда давом этаман.
Албатта, гол урганим сайин рекордга ҳам яқинлашиб бораман», — деди Мбаппе.
Эслатиб ўтамиз, Мбаппе ЖЧ–2026 гуруҳ босқичи 1-турида Сенегалга қарши баҳсда дубл қайд этиб, мундиаллардаги голлари сонини 14 тага етказганди.
Шунингдек, Лионел Месси Жазоирга қарши ўйинда ҳет-трик расмийлаштириб, жаҳон чемпионатларидаги голлари сонини 16 тага етказган.
Маълумот учун, ЖЧ–2026 гуруҳ босқичи баҳслари 27 июнга қадар давом этади. Плей-офф босқичига ҳар бир гуруҳнинг энг яхши икки жамоаси ҳамда учинчи ўринни эгаллаган саккизта энг яхши жамоа йўл олади.