ЖЧ-2026 гуруҳ босқичининг 2-турида Белгия ва Эрон жамоалари ўртасидаги баҳс 0:0 ҳисобидаги дуранг билан якунланди.
АҚШнинг Инглвуд шаҳридаги «Sofi stadium»да бўлиб ўтган учрашувда жамоалар бир-бирининг дарвозасини ишғол қила олмади.
Эронликлар 25-дақиқада ҳисобни очгандек бўлишди. Меҳди Торемий рақиб дарвозасини ишғол қилган эди, бироқ VAR текширувидан сўнг гол бекор қилинди.
Учрашувнинг бурилиш нуқтаси 66-дақиқада юз берди. Белгия ҳимоячиси Натан Нгой қизил карточка олиб, майдонни тарк этди ва жамоасини бир киши кам бўлиб ўйнашга мажбур қилди.
Шунга қарамай, эронликлар сон жиҳатдан устунликдан фойдалана олишмади ва ўйин голсиз якунланди.
2-турдан сўнг Белгия ва Эрон ҳисобида 2 тадан очко мавжуд.
Гуруҳдаги яна бир учрашувда Миср ва Янги Зеландия ўзаро баҳс олиб боради. Сўнгги турда Белгия Янги Зеландия билан, Эрон эса Миср билан куч синашади. G гуруҳида плей-офф учун кураш сўнгги турга қадар давом этадиган бўлди.
ЖЧ-2026. 2-тур
Белгия - Эрон 0:0
Бекор қилинган гол: Торемий (25)
Қизил карточка: Натан Нгой (66)
Белгия: Куртуа, Мене (58' Ванакен), Нгой, Мехеле, Де Кейпер, Раскин (58' Лукебакио), Тилеманс, Салемакерс (58' Кастан), Де Брюйне (87' Фернандес-Пардо), Троссард, Лукаку (73' Теате).
Эрон: Бейранванд, Канаани, Халилзаде, Немати, Хардани (46' Жаҳoнбахш), Ҳажисафи (66' Тораби), Резаян, Гуддос (79' Моганлу), Иззатоллоҳи (85' Ҳоссейнзаде), Моҳеби (66' Моҳаммади), Торемий.