Хитойнинг Гуиянг шаҳрида ташкил этилган, Жаҳон кубоги ўз якунига етди, деб хабар беради Ўзбекистон бокс федерацияси матбуот хизмати.
Мусобақада Ўзбекистон вакиллари жами 12 та медални қўлга кириттшди.
Эркаклар жамоаси 3 та олтин, 1 та кумуш 2 та бронза медали билан доимгидек яна етакчи бўлди. Иккинчи поғонани Қозоғистон 3 та олтин ва 3 та бронза медали билан банд этган бўлса, кучли учликни Франция якунлади.
Аёллар ўртасидаги медаллар ҳам қўшилган умумий жадвалда эса мезбон Хитой 5 та олтин, 1 та кумуш, 3 та бронза билан биринчи бўлди. 5 та олтин, 3 та бронза билан Қозоғистон иккинчи поғонадан жой олди. 4 та олтин, 3 та кумуш ва 4 та бронзани қўлга киритган Ўзбекистон кучли учликдан ўрин олди.
Ўзбекистонлик ғолиб ва совриндорлар:
🥇Олтин медал:
-60 кг. Абдумалик Халоков
-90 кг. Тўрабек Хабибуллаев
-80 кг. Жавоҳир Умматалиев
-57 кг. Нигина Ўктамова
🥈Кумуш медал:
-50 кг. Асилбек Жалилов
-48 кг. Фарзона Фозилова
+80 кг. Олтиной Сотимбоева
🥉Бронза медал:
-85 кг. Акмалжон Исроилов
+90 кг. Арман Маханов
-60 кг. Ситора Турдибекова
-75 кг. Азиза Зокирова
Бош мураббийлар: Тўлқин Қиличев, Элшод Расулов.
Мураббийлар: Хуан Энрике Стейнерс, Раҳматжон Рўзиоҳунов, Акмал Ҳасанов, Даврон Гафуров, Ислом Таджибоев, Шаҳзода Умарова, Шариф Нарзиқулов, Шукурулла Вапаев.
Шифокор: Комилжон Расулов.
Физиотерапевт: Хесус Алберто.
