«Реал»нинг собиқ вингери Гарет Бэйл футбол тактикасининг эволюцияси ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
Уэлслик собиқ футболчининг сўзларига кўра, ҳозирги кунда ёрқин ва индивидуал маҳорати билан ажралиб турадиган ўйинчилар кам учрамоқда.
«Сўнгги беш йил ичида бош мураббийлар анча муҳим рол ўйнай бошлади ва улар тактикага кўпроқ таянадиган бўлди. Футбол энди бир дарвозадан иккинчисигача бўлган шиддатли ўйинга ўхшамайди. У баскетболдан кўра кўпроқ шахматга ўхшаб қолди, бу эса унчалик қизиқ эмас.
Футболчилар рақибни алдаб ўтишга камроқ ҳаракат қилишяпти, дриблингни ҳам тобора камроқ кўряпмиз. Балки мураббийлар уларга шундай қилмасликни уқтираётгандир, аммо барибир томошабинларни ҳайратга сола оладиган футболчилар бор — масалан, Мбаппе, Ямал ёки Винисиус. Аммо, эҳтимол, бундай ўйинчиларнинг камлигига сабаб футболчиларга эркин ўйнаш имкони берилмаётганидир», — деди Бэйл The Athletic'га берган интервюсида.
Аввалроқ Гарет «Реал»га қандай мураббий кераклиги ҳақида гапирганди.
Бэйл: «Футбол баскетболдан кўра шахматга ўхшаб қолмоқда. Ўйинчиларда дриблинг камайиб кетмоқда»
Футбол
21 июн, 17:30
«Реал» собиқ вингери футбол эволюцияси ҳақида гапириб, унинг зерикарли бўлиб кетаётганини танқид қилди.
Foto: Getty Images