Live
1
Ўзбек

«Реал» Бастони учун 70 млн евро тўлашни истамаяпти

Футбол
21 июн, 13:56
Мадрид клуби италиялик ҳимоячига қизиқиш билдираётган бўлса-да, трансфер нархи муаммога айланган.
Икром Рузимуродов
Икром Рузимуродов Редактор
«Реал» Бастони учун 70 млн евро тўлашни истамаяпти
Foto: Getty Images

Мадриднинг «Реал» клуби «Интер» ҳимоячиси Алессандро Бастони трансферига эҳтиёткорлик билан ёндашмоқда.

Журналист Мигел Серрано хабарига кўра, 27 ёшли марказий ҳимоячи «қаймоқранглилар» бош мураббийи Жозе Моуриниога жуда ёқади. Бироқ клуб раҳбарияти футболчи учун «Интер» талаб қилаётган 70 миллион еврони тўлаш ниятида эмас.

Манбага кўра, бунга сабаб сифатида яқинда амалга оширилган Марк Кукуреля трансферига сарфланган катта маблағ кўрсатилмоқда.

Қайд этилишича, Бастонига Англия Премер-лигасининг икки клубидан таклифлар мавжуд. Шунга қарамай, италиялик футболчи аввало «Реал»дан расмий таклиф келишини кутмоқда.

Ўтган мавсумда Бастони «Интер» сафида барча турнирларда 40 та ўйин ўтказиб, 2 та гол ва 6 та ассист муаллифига айланди.

Ҳозирча мадридликлар трансфер бўйича якуний қарор қабул қилмаган, аммо Бастони Жозе Моуринионинг ёзги трансферлар рўйхатида юқори ўринлардан бирини эгаллаб турибди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Реал Мадрид Реал Мадрид
  • Интер М Интер М
Бугунги янгиликлар