Live
1
Ўзбек

«Интер» Норвегия миллий жамоаси ҳимоячисига қизиқмоқда

Футбол
21 июн, 13:39
Милан клуби ҳимоя чизиғини кучайтириш вариантларини ўрганмоқда.
Икром Рузимуродов
Икром Рузимуродов Редактор
«Интер» Норвегия миллий жамоаси ҳимоячисига қизиқмоқда
Foto: Getty Images

Миланинг «Интер» клуби «Женоа» ва Норвегия миллий жамоаси ҳимоячиси Лео Эстигор трансферини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда La Republica нашри хабар берди.

Манбага кўра, «нерадзуррилар»нинг норвегиялик футболчига қизиқиши клуб ҳимоячиси Стефан де Врей билан боғлиқ вазият сабаб юзага келган. Тажрибали нидерландиялик футболчи ёзда шартномасини узайтирмаслиги ва жамоани тарк этиши мумкин.

Шу сабабли «Интер» марказий ҳимоя чизиғини кучайтириш учун бир нечта вариантларни кўриб чиқмоқда ва Эстигор улардан бири ҳисобланади.

25 ёшли ҳимоячи фаолияти давомида «Ҳоффенҳайм», «Ренн», «Наполи» ҳамда бошқа клубларда тўп сурган.

Қизиғи, Эстигор аввал ҳам «Женоа» сафида ўйнаган. У 2022 йилда ижара асосида ушбу клуб шарафини ҳимоя қилган, 2025 йил ёзида яна ижара асосида қайтган ва 2026 йил январ ойида генуяликлар билан тўлиқ шартнома имзолаган.

Норвегия жамоаси аъзоси жисмоний кучи, ҳаво дуелларидаги устунлиги ва ҳимоядаги ишончли ўйини билан ажралиб туради. Шу сабабли у «Интер»нинг ёзги трансферлар рўйхатидан жой олган.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Интер М Интер М
Бугунги янгиликлар