Live
1
Ўзбек

«Реал» трансфер харажатларини қоплаш учун Камавинга ёки Чуаменини сотиши мумкин

Футбол
21 июн, 13:26
Мадрид клуби яримҳимоя чизиғида муҳим қарор қабул қилиш арафасида.
Икром Рузимуродов
Икром Рузимуродов Редактор
«Реал» трансфер харажатларини қоплаш учун Камавинга ёки Чуаменини сотиши мумкин
Foto: Getty Images

Мадриднинг «Реал» клуби ёзги трансфер ойнасида амалга оширилган харажатларни мувозанатлаштириш мақсадида ярим ҳимоячиларидан бирини сотишни кўриб чиқмоқда.

АS нашри хабарига кўра, «қироллик клуби» Эдуардо Камавинга ёки Орелен Чуамени билан хайрлашишга тайёр.

Шу билан бирга, Федерико Валверденинг кетиши вариант сифатида умуман кўриб чиқилмаяпти. Гарчи уругвайлик футболчига Англия клубларидан қизиқиш бўлса-да, Мадрид раҳбарияти уни келажак лойиҳасининг энг муҳим футболчиларидан бири деб ҳисобламоқда.

Манбага кўра, Валверде кейинги мавсумда ҳам жамоанинг асосий таркиб футболчиси бўлиб қолади. Бироқ 27 ёшли яримҳимоячи учун янги мавсум муҳим аҳамият касб этади.

Клуб ичида унинг имкониятларига ишонч сақланиб қолаётган бўлса-да, Валверде ўз ўйини орқали раҳбарият ва мухлисларнинг тўлиқ ишончини яна мустаҳкамлаши керак бўлади.

Эслатиб ўтамиз, «Реал» бу ёзда бир нечта йирик трансферларни амалга оширди ва клуб бюджетини мувозанатда ушлаб туриш учун таркибдаги айрим футболчилар билан хайрлашиш эҳтимоли пайдо бўлган. Камавинга ва Чуамени эса айни пайтда трансфер бозоридаги энг қиммат активлардан бири ҳисобланади.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Реал Мадрид Реал Мадрид
Бугунги янгиликлар