Бугун
22
Ўзбек

Белгия — Эрон баҳсига 70 мингдан ортиқ мухлис ташриф буюрди. Бу ҳозирча 2-тур рекорди ҳисобланади

Футбол
21 июн, 17:24
Гуруҳ босқичи ўйинини стадионда 70 317 нафар томошабин кузатди.
Икром Рузимуродов
Икром Рузимуродов Редактор
Белгия — Эрон баҳсига 70 мингдан ортиқ мухлис ташриф буюрди. Бу ҳозирча 2-тур рекорди ҳисобланади
Foto: Getty Images
21.06.2026 FT Жаҳон чемпионати Белгия Белгия 0 : 0 Эрон Эрон

ЖЧ–2026 гуруҳ босқичининг 2-туридан ўрин олган Белгия ва Эрон миллий жамоалари ўртасидаги баҳсни 70 317 нафар мухлис стадиондан томоша қилди. Бу тур баҳслари орасидаги ҳозирча энг кўп футбол ихлосмандлари ташриф буюрган ўйин ҳисобланади.

АҚШнинг Инглвуд шаҳридаги «Sofi stadium»да ўтган беллашув 0:0 ҳисобидаги дуранг билан якунланди. Баҳсни аргентиналик ҳакам Дарио Эррера бошқариб борди.

Қайд этиш жоиз, ўйин давомида Белгия миллий жамоаси бир футболчисини йўқотди. Нгой 66-дақиқада қизил карточка олиб, майдонни тарк этди.

Эслатиб ўтамиз, ушбу натижадан кейин Белгия ва Эрон миллий жамоалари ҳисобидаги очколар сони иккитага етди. Янги Зеландия ҳамда Миср ҳисобида эса биттадан очко мавжуд.

Маълумот учун, G гуруҳининг яна бир баҳсида Янги Зеландия ва Миср миллий жамоалари ўзаро куч синашади. Гуруҳ босқичининг сўнгги турида Белгия Янги Зеландияга, Эрон эса Мисрга қарши майдонга тушади.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Белгия Белгия
  • Эрон Эрон
  • Жаҳон чемпионати Жаҳон чемпионати
Бугунги янгиликлар