Бугун, 22 июн куни ЖЧ-2026 гуруҳ босқичининг 2-туридан ўрин олган Янги Зеландия ва Миср миллий жамоалари ўртасидаги учрашув бўлиб ўтади. Ўйин Тошкент вақти билан 06:00 да старт олади.
Баҳс Канаданинг Ванкувер шаҳридаги «BC Place» стадионида ташкил этилади. Учрашувни БАА вакили Омар Ал Али бошқариб боради.
Эслатиб ўтамиз, 1-турда Янги Зеландия Эрон билан 2:2 ҳисобида дуранг ўйнаган бўлса, Миср Белгия билан 1:1 ҳисобида муроса кўчасини танлаган эди.
ЖЧ-2026. 2-тур
Янги Зеландия — Миср
22 июн. 06:00
Янги Зеландия: Крокомб, Пейн, Боксолл, Кекачей, Сермен, Белл, Стаменич, Сингх, Жаст, Маккоуотт, Вуд.
Миср: Шобейр, Иброҳим, Ҳани, Абул Футуҳ, Ашур, Зико, Фатҳи, Лашин, Аттия, Салоҳ, Мармуш.