Live
4
Ўзбек

Миср бош мураббийи Салоҳ билан можаро ҳақидаги миш-мишларни рад этди

Футбол
21 июн, 12:27
Ҳусам Ҳасан жамоа сардори билан муносабатлари яхши эканини таъкидлади.
Икром Рузимуродов
Икром Рузимуродов Редактор
Миср бош мураббийи Салоҳ билан можаро ҳақидаги миш-мишларни рад этди
Foto: Getty Images
21.06.2026, 21:00 Жаҳон чемпионати Янги Зеландия Янги Зеландия - : - Миср Миср

Миср миллий жамоаси бош мураббийи Ҳусам Ҳасан Муҳаммад Салоҳ билан можаро юзага келгани ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди.

Бундай миш-мишлар ЖЧ-2026 гуруҳ босқичида Белгияга қарши учрашувдан кейин пайдо бўлганди. Ўйин 1:1 ҳисобида якунланган, Салоҳ эса 76-дақиқада алмаштирилган эди.

Айнан шу қарор ОАВ ва мухлислар орасида турли муҳокамаларга сабаб бўлди. Чунки Миср сардори учрашувнинг ҳал қилувчи палласида майдонни тарк этган. Қолаверса, жамоанинг ягона голига олиб келган ассист ҳам айнан Салоҳ ҳисобига ёзилганди.

«Салоҳ миллий жамоамиз учун жуда муҳим футболчи. Аммо биздаги 26 нафар футболчининг ҳар бири бирдек муҳим.

Мен ҳар доим барча футболчиларга профессионал муносабатда бўламан ва ҳеч кимни алоҳида ажратмайман. Салоҳ жамоадошларига ёрдам беради, юқори интизомга эга ва бошқаларга намуна бўла олади», — деди Ҳасан.

Мураббий футболчининг алмаштирилиши оддий футбол қарори бўлганини ҳам таъкидлади.

«У асосий таркибда тушадими ёки ўйин давомида алмаштириладими — бу футболнинг бир қисми. Юлдуз футболчилар ва жамоалар ҳақида турли миш-мишлар тарқалади. Аммо Салоҳ жуда интизомли футболчи. У ҳамма билан бирга машғулот ўтказади ва мураббий қарорларини биринчилардан бўлиб қабул қилади. Мен унинг кайфияти фақат ижобий эканига ишонаман», — дея қўшимча қилди Миср бош мураббийи.

Эслатиб ўтамиз, Миср ЖЧ-2026 гуруҳ босқичидаги навбатдаги учрашувини 22 июн куни Янги Зеландияга қарши ўтказади. Ушбу баҳс мисрликлар учун плей-офф йўлланмаси масаласида муҳим аҳамиятга эга бўлади.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Янги Зеландия Янги Зеландия
  • Миср Миср
  • Жаҳон чемпионати Жаҳон чемпионати
Бугунги янгиликлар