Live
4
Ўзбек

Ямал ЖЧда Пеле қайд этган натижани такрорлади

Футбол
21 июн, 12:40
Испаниялик вундеркинд жаҳон чемпионатлари тарихидан жой олди.
Икром Рузимуродов
Икром Рузимуродов Редактор
Ямал ЖЧда Пеле қайд этган натижани такрорлади
Foto: Getty Images
90’+1 Жаҳон чемпионати Испания Испания 5 : 0 Саудия Арабистони Саудия Арабистони

Испания миллий жамоаси ҳужумчиси Ламин Ямал ЖЧ-2026 гуруҳ босқичида Саудия Арабистонига қарши учрашувда гол уриб, тарихий натижага эришди.

18 ёшли футболчи 10-дақиқада ҳисобни очди ва Оptа маълумотларига кўра, жаҳон чемпионатлари тарихида 19 ёшга тўлмасдан туриб мундиал ўйинида ҳисобни очган иккинчи футболчи бўлди.

Бу натижага ундан олдин фақат афсонавий Пеле эришганди. Бразилиялик юлдуз 1958 йилги жаҳон чемпионатида Уелсга қарши баҳсда 17 ёшида ҳисобни очган эди.

Ямалнинг голи яна бир тарихий кўрсаткични келтириб чиқарди. У 18 ёш-у 343 кунлигида гол уриб, Испания миллий жамоаси сафида жаҳон чемпионатларида гол урган энг ёш футболчилар рўйхатида иккинчи ўринга кўтарилди.

Испания тарихидаги энг ёш мундиал тўпурарлари:

Гави — 18 ёш 110 кун (ЖЧ-2022)
Ламин Ямал — 18 ёш 343 кун (ЖЧ-2026)

Қизиғи, ҳар икки футболчи ҳам «Барселона»нинг машҳур «Ла Масия» академияси тарбияланувчилари ҳисобланади.

Эслатиб ўтамиз, Ямал 2023 йилда Испания тарихидаги энг ёш дебютант ва энг ёш гол муаллифига айланган эди. ЖЧ-2026 эса унинг фаолиятидаги илк жаҳон чемпионати бўлиб турибди.

18 ёшли истеъдод эгаси мундиалдаги илк стартидаёқ гол уриб, Пеле билан бир қаторда тилга олинадиган тарихий натижага эришди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Испания Испания
  • Саудия Арабистони Саудия Арабистони
  • Жаҳон чемпионати Жаҳон чемпионати
Бугунги янгиликлар