Live
4
Ўзбек

Анчелотти Неймар Шотландияга қарши ўйиндаёқ Рафинянинг ўрнини эгаллашига ишонмоқда

Футбол
21 июн, 12:10
Бразилия миллий жамоаси устози Неймарга Шотландия билан баҳсда имкон бермоқчи.
Омонжон Тўхтамирзаев
Омонжон Тўхтамирзаев Редактор
Анчелотти Неймар Шотландияга қарши ўйиндаёқ Рафинянинг ўрнини эгаллашига ишонмоқда
Фото: Getty Images

Бу ҳақда X тармоғида The Touchline саҳифаси хабар берди.

Бразилия миллий жамоаси бош мураббийи Карло Анчелотти ҳужумчи Неймарга C гуруҳи 3-тури доирасидаги Шотландияга қарши ўйинда (25 июн) имконият бермоқчи. Футболчи майдонга қайтишга тайёрлиги айтилмоқда.

Манбанинг хабарига кўра, Анчелотти Неймар жароҳатланган Рафинянинг ўрнини боса олишига ва майдондаги ушбу ролни ўзига олишига ишонмоқда. Италиялик мутахассис 19 ёшли Райан бу вазифаларга ҳали тайёр эмас деб ҳисобламоқда.

Аввалроқ Анчелотти Неймар умумий гуруҳ машғулотларига қайтганини айтиб ўтганди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Бразилия Бразилия
  • Жаҳон чемпионати Жаҳон чемпионати
Бугунги янгиликлар