Испания миллий жамоаси ҳужумчиси Микел Ойарсабал ЖЧ-2026 2-туридан ўрин олган Саудия Арабистонига (4:0, иккинчи бўлим) қарши баҳсда дубл ва ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйди.
«Реал Сосиедад» футболчиси 10-дақиқада Ламин Ямалнинг голига ассистентлик қилди, 24 ва 27-дақиқаларда эса Эмерик Лапорт ва ҳамда Дани Олмонинг узатмаларини голга айлантирди.
Ннатижада 29 ёшли ҳужумчи Испания сафидаги голларини 27 тага етказиб, Эмилио Бутрагениони ортда қолдирди ва 7-ўриндаги Фернандо Мориентес билан тенглашди.
Бу борада «қизил фурия» рекордчиси Давид Виля саналади – 59 гол. Ойарсабалдан аввалги 6-ўринни эса 29 гол билан Фернандо Йерро эгаллаган.
Ойарсабал Испания миллий жамоаси тўпурарлари рўйхатида 7-ўринга кўтарилди
Футбол
21 июн, 13:35
29 ёшли ҳужумчи бу борада Бутрагениони ортда қолдириб, Мориентесга тенглашди.
Foto: Getty Images
21.06.2026
FT
Жаҳон чемпионати
Испания
4
:
0
Саудия Арабистони